12:02 Москвада Наврўз айёми | |
![]() 17 март куни Москванинг “Лужники” спорт саройидаги “Россия” концерт залида янгиланиш ва яшариш байрами – Наврўз нишонланди. Тадбир ташкилотчилари: Москва шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси, Фонд Форум, Россияда рўйҳатдан ўтган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ҳамда миллий жамоат бирлашмалари. Тадбир концерт дастури билан бошланиб, унда ижодий жамоалар, 10 дан ортиқ мамлакатнинг амалий санъат усталари иштирок этишди. Халқ ижодиёти кўргазма-ярмаркалари ташкил этилиб, Ўзбекистон бой тарихи, маданияти, анъаналари ва санъатини акс эттирувчи ёрқин ва бетакрор амалий санъат асарлари билан йиғилганлар эътиборини тортди. Москвада Наврўз айёми Москвада Наврўз айёми Тадбир меҳмонлари Ўзбекистоннинг табиати, қадимий шаҳарлари, ноёб меъморий обидалари ва замонавий кўриниши билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. Шу билан бир қаторда улар ўзбек миллий таомларидан тотиб кўришди. Ўзбек палови, сомса, нон ва ширинликлар таъми уларнинг оғзида қолди. “Ўзбекистон вакиллари томонидан тақдим этилган кўргазмадан баҳра олдим, — дейди Минтақалараро ҳамкорлик, миллий сиёсат ва Москва шаҳар диний ташкилотлари билан алоқалар департаменти директори Юрий Артюх. – Ноёб экспозициялар ўзбек халқининг маданияти, анъаналари ва санъати ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилади, ўзбек халқининг миллий ўзига хослигини ҳис қилиш имконини беради”. Москвада Наврўз айёми Москвада Наврўз айёми “Москванинг ўзбеклар иттифоқи” жамоат ташкилоти раҳбари Виктор Тепляков таъкидлаганидек: “Россия жамоатчилигининг Ўзбекистонга бўлган эътибори тоборо ортиб бормоқда. Наврўз айёми арафасида ҳар йили ташкил этиладиган кўргазма-ярмарка меҳмонлари сони фикримнинг яққол далилидир. Москва шаҳрининг бошқа шаҳарларида ҳам Наврўз айёми нишонланишини айтиш даркор. Ушбу тадбирларда Ўзбекистоннинг бой маданияти, анъана, урф-одатлари ва санъатини кенг тарғиб этиш мақсадида турли тадбирлар ўтказилади”. Ташкилотчиларнинг фикрича, Наврўз байрамининг асосий масад ва вазифаси ҳам ўзга халқ ва давлат маданиятига толерант муносабат ўрнатиш, халқлар ўртасида ишонч ва ҳамжиҳатлик муносабатлари мустаҳкамлашдир. | |
|
Всего комментариев: 0 | |